АсосийDunyo

Чет эллик талабаларнинг Россияга киришига рухсат берилди. Улар орасида Ўзбекистон йўқ

'Чет эллик талабаларнинг Россияга киришига рухсат берилди. Улар орасида Ўзбекистон йўқ'ning rasmi

25 та мамлакатдан келадиган талабалар, аспирантлар ва ординаторларга таълимни давом эттириш учун Россия ҳудудига кириш имконияти берилди, деб ёзади "Дарё.уз" «РБК»да берилган Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига таяниб.

«Шуни ҳисобга олиш керакки, фақат "Роспотребнадзор" томонидан хавфсиз эпидемиологик шароитга эга деб топилган мамлакатлар фуқароларигина ўқиш учун Россияга кириши мумкин», дейилади хабарда.

Россияга кириш ҳуқуқини қуйидаги мамлакатлар талабалари қўлга киритди:

  • Абхазия
  • Беларусь
  • Озарбайжон
  • Вьетнам
  • Арманистон
  • Греция
  • Миср
  • Ҳиндистон
  • Қозоғистон
  • Мальдив ороллари
  • Қатар
  • Бирлашган Араб Амирликлари
  • Қирғизистон
  • Сейшел ороллари
  • Куба
  • Сербия
  • Танзания
  • Сингапур
  • Финляндия
  • Туркия
  • Швейцария
  • Эфиопия
  • Жанубий Корея
  • Япония
  • Жанубий Осетия

 

Февраль ўрталарида "Роспотребнадзор" авиақатнов қайта тикланган мамлакатлардан талабалар ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Чет эллик талабалар университетни Россияга етиб бориши ҳақида электрон почта орқали камида ўн кун аввал хабардор қилиши, сўнг икки марта: Россияга киришдан уч кун олдин ва мамлакатга киргандан кейин ПЗР-тест топшириши керак. Иккинчи тест жавоблари чиққунича хорижлик талабалар яшаш жойида ўз-ўзини яккалаш режимига амал қилиши лозим.

    Бошқа янгиликлар