2050 йилга бориб, Ер сайёраси аҳолисининг тенг ярми кўз касаллигига чалиниб, узоқни кўролмайдиган бўлиб қолади, деган хулосага келди дунёнинг энг машҳур халқаро экспертлари.
Бу ҳақда “Wordyou.ru” нашри хабар беради. Австралиялик ва сингапурлик олимлар бундай хулосага келишдан олдин 145 дан ортиқ мамлакатларда 2,1 миллиондан ортиқ одамлар устида турли хил синов ва тажрибалар олиб борди.
Шу билан бирга халқаро экспертлар одамларнинг бира тўла кўр бўлиб қолишлари мумкинлигини ҳам башорат қилди. Бунинг асосий сабаби компьютер технологиялари, экология, инсоннинг тоза ҳаводан кам нафас олиши дея кўрсатилди.