1

Тошкентда ахлат ташувчи машина ва “Нива” иштирокидаги ЙТҲда пиёда вафот этди

ЖАМИЯТ 20.02.2016, 18:12
Тошкентда ахлат ташувчи машина ва “Нива” иштирокидаги ЙТҲда пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрининг “40 лет” мавзесида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири хабар берди.

Интернет фойдаланувчиларининг маълум қилишича, “Махсустранс”га тегишли ахлат ташувчи машинанинг тормози ишламай қолгани сабаб ЙТҲ содир бўлган.  Айримларнинг айтишича у катта тезликда келиб, “Нива”ни уриб юборган, пиёда қиз эса “Нива”дан қочмоқчи бўлган ва ахлат ташувчи машина уни ҳам уриб юборган.  ЙТҲ оқибатида пиёда қиз ҳалок бўлган.

Фойдаланувчилардан бири гуруҳга жойлаган суратида "Нива"нинг эвакуаторга ортилганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қолдирган изоҳлардан маълум бўлишича, ЙТҲ оқибатида вафот этган қиз 19 ёшда бўлган. Шунингдек, "Нива" ҳайдовчиси ҳам жиддий жароҳатланган. Суратларда ҳодиса жойига ЙПХ ходимлари етиб келганини кўриш мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1