ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 461 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 123 миллион 902 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 727 минг нафардан зиёд киши вафот этган (24.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:41 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 461 606 янги ҳолати аниқланди, 8 363 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:33 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 124 миллион 703 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 743 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,592 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,047 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,734 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,483 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,307 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 55 668, Бразилияда 49 293, Ҳиндистонда 47 262, Россияда 8 861, Буюк Британияда эса 5 379 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.






