АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки васийлари фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи уй сўровномасини тўлдиришади

'Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки васийлари фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи уй сўровномасини тўлдиришади'ning rasmi

Бугун, 31 март куни АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS халқаро тадқиқоти қандай ўтказилиши юзасидан тушунтириш берилди. Унга кўра:

«Ҳозирда Инспекция ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази томонидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказиладиган жараёнлар учун барча тадқиқот материаллари: баҳолаш дафтарлари ва сўровномалар тегишли тилларга мослаштирилган ҳолда таржима қилиниб, халқаро верификациядан ўтказилган.

PIRLS асосий тадқиқоти қоғоз шаклида ўтказилади ва унда 4-синф ўқувчилари матнни ўқиб тушуниш даражаларини баҳоловчи тест топшириқларини бажаришади ҳамда таълимга қизиқишлари, уй ва мактаб шароитлари тўғрисидаги шахсий фикрларини намоён этувчи ўқувчи сўровномасини тўлдиришади.

Шунингдек, иштирокчи мактаблар раҳбарлари ва танланган синф раҳбарлари таълим муассасасидаги таълим муҳитини ўрганувчи мактаб ва ўқитувчи сўровномасини, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки васийлари эса фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи уй сўровномасини тўлдиришади».

Бошқа янгиликлар