1

Ўзбекистон вакцинация жараёнларига қанчалик тайёр? Нурмат Отабеков жавоб берди

ЖАМИЯТ 31.03.2021, 17:41
Теглар: вакцина, Нурмат Отабеков
Ўзбекистон вакцинация жараёнларига қанчалик тайёр? Нурмат Отабеков жавоб берди

COVID-19 га қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий эмлаш тадбирларини ҳар томонлама тизимли ташкил этиш мақсадида  қуйидаги қўшимча тадбирлар амалга оширилган:

  •  3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил этилди;
  • ️COVAX доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари етказиб берилди;
  •  эмлаш жараёнида қатнашадиган 4 минг нафардан ортиқ шифокорлар ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари тайёргарликдан ўтказилди.
  • ️ вакциналарни қўллаш юзасидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тарғибот материаллари чоп этилди.

Хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини эмлаш ишларини тизимли ташкил этиш ва салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида оммавий эмлаш тадбирларини босқичма-босқич жорий йилнинг 1 апрелидан қуйидаги тартибларда амалга ошириш таклиф этилди:

  • апрель ойидан Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш;
  • май ойидан қўшимча шаҳар ва туман марказларидаги 1 037 та эмлаш пунктларида бир ойда 674 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган;
  • июнь ойидан барча эмлаш пунктларида COVID-19 га қарши вакцинация ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

"Бир ҳақиқатни тан олишимиз керак, коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмаслик керак. Айнан шу каби вакциналар сабабли бугун мамлакатимиз бир қатор хавфли касалликлардан ҳоли ҳудуд деб эътироф этилган. Коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни енгишда асосий омил бўлиб хизмат қилади",– дейди Нурмат Отабеков.

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Нурмат Отабеков: "Ўзбекистонда “омикрон” аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди"

08.01.2022, 11:48

Дунё бўйлаб коронавируснинг “омикрон” штамми тез суръатда тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  маълумотларига кўра, янги мутация аллақачон жаҳоннинг 126 та мамлакатида қайд этилган. Айниқса, куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1