1

Тeмир йўл чипталарини сотиб олувчилар учун янги мобил илова яратилди

ЖАМИЯТ 23.02.2016, 11:20
Тeмир йўл чипталарини сотиб олувчилар учун янги мобил илова яратилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти ўз мижозлари учун Android ва iОS операцион тизимининг платформаси асосида мобил иловаларни ишлаб чиқиб, бугун 23 февралдан мобил иловаларни ишга туширмоқда, деб хабар беради “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.

Дастурнинг асосий хусусиятлари бу темир йўл чипталарини он-лайн харид қилиш қобилиятини ўз ичига олади. Шу билан бирга, ушбу илова фойдаланувчиларга поездлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек темир йўл транспорти соҳасидаги янгиликлар билан танишиш имкониятини беради.

Темир йўл чипталарини сотиб олиш жараёнида “UzCard” тизими тўлов механизми сифатида қўлланилади. 

Иловани “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ расмий сайтида юклаб олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1