27 март куни соат 01:00лар атрофида Қўшработ тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари инспектори “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида бўйлаб шубҳали тарзда ҳаракатланиб келаётган “Тико” русумли автомашинага “тўхташ ишораси”ни берганида, автомашина ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, қочиб кетган, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Профилактика инспектор автомашинани кузатиб борганида, ҳайдовчи автомашинасини тўхтатиб, қочиб кетган. Ҳайдовчини орқасидан таъқиб қилиб бориб, уни ушлаб, шахсига аниқлик киритилганида у, Қўшработ тумани “Бойпўшли” МФЙда яшовчи, 1979 й.т. Н.А. эканлиги, аниқланган.
Фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилиниб, туман Тиббиёт бирлашмасининг нарколог кўригидан ўтказилганида, 0,549 мг. миқдорида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб бориш давомида, ушбу фуқаро содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини қонуний расмийлаштирмаслик ва белгиланган жаримани қўлламаслик учун профилактика инспекторига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришга уринган.
Унга қилаётган ҳаракатлари ноқонуний эканлиги, пора бериш, олиш, жиноят эканлиги ҳар қанча тушунтирилишига қарамасдан, 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришга уринган.
Профилактика инспектори ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.
Мазкур билдирги асосида, ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, А.Н. профилактика инспекторига 1.000.000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.






