АсосийJamiyat

Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ҳам бодикамера билан таъминланади — Президент фармони

'Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ҳам бодикамера билан таъминланади — Президент фармони'ning rasmi

Президент “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга асосан:

▫️ходимлар персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади;

▫️маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар («Smart») тизими муассасаларга ўрнатилади;

▫️тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида бодисканерлар ўрнатилади;

▫️жазони ўташ жараёнида маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги «ахборот портрети»ни тузиш ва озодликка чиқишидан 2 ой олдин яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш имкониятини берувчи ягона электрон тизим яратилади.

    Бошқа янгиликлар