1

Британиялик қиз севгилисини Facebook`дан рашк қилиб, пичоқлаб ўлдирди

ДУНЁ 23.02.2016, 16:40
Британиялик қиз севгилисини Facebook`дан рашк қилиб, пичоқлаб ўлдирди

Ланкастер шаҳрида яшовчи Терри-Мари Палмер исмли қиз севган йигитини пичоқлаб ўлдиргани учун бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Полициянинг ахборот беришича, йигит Facebook ижтимоий тармоғидан бош кўтармаганлиги учун севган қизи томонидан пичоқлаб ўлдирилган, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Бу воқеа 2015 йилнинг ёзида содир этилган эди. Қотиллик содир этилгунга қадар, 23 ёшли Палмер дугонасига севгилиси унга эътибор бермай қўйгани, бўш вақтида фақат Facebook ижтимоий тармоғидан бош кўтармаслиги, топган-тутганини мобиль интернет учун сарфлагани ҳақида шикоят қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1