АсосийJamiyat

Тошкентда ИИБга сўроққа келтирилган эркак эртаси куни ўлик ҳолда топилди

'Тошкентда ИИБга сўроққа келтирилган эркак эртаси куни ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 41 ёшли эркак А.Б. 3-сонли Ички ишлар бошқармасига 1 апрель куни келтирилганидан сўнг эртаси куни ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 апрель куни соат 21:00 атрофида муқаддам тўрт маротаба судланган А.Б. ва яна икки нафар эркак муқаддам судланганлар 42 ёшли Л.Д. ва 51 ёшли Л.А. билан сўров олиб бориш учун туманнинг 3-сонли Ички ишлар бошқармасига келтирилган. Қайд этилишича, улар ўртача 45 дақиқа давом этган сўровдан сўнг қўйиб юборилган.

Шундан сўнг, 2 апрель, жума куни эрталаб соат 4:00–4:30 атрофида 30-уйнинг олдида Б. А.нинг мурдаси топилган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Республика илмий-амалий суд-тиббиёт маркази ҳудудий филиали томонидан берилган бирламчи маълумотга кўра, марҳумнинг бир нечта касалликлари борлиги аниқланган. Хусусан, унда юрак ишемик касаллиги, гематоген сил, полиорган етишмовчилиги, икки томонолама ўпка плеврити, бош мия ва ўпка шишиши, сурункали гепатит, гиёҳвандлик, алкоголдан заҳарланиш мавжуд бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар