АсосийJamiyat

«Ҳукумат соати» тўғридан-тўғри эфирга узатилади

'«Ҳукумат соати» тўғридан-тўғри эфирга узатилади'ning rasmi

Эртага, 6 апрель куни соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълум қилди.

Унда халқ вакиллари «Мамалакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилади.  

 Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб беради.

Мазкур тадбир YouTube видеохостинги орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

    Бошқа янгиликлар