Ёшлар ижод саройида “Камолот” стипендияси кўрик-танлови совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Камолот” стипендияси фаол, билимли ва иқтидорли йигит-қизларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу йилги танловда мамлакатимиздаги барча олий таълим масканларининг уч юздан зиёд бакалавриат, магистратура босқичида таҳсил олаётган истеъдодли талабалари иштирок этди. Етмиш беш иқтидорли талаба стипендия совриндорига айланди.
Тадбир давомида “Камолот” сенинг ҳаракатинг” номли видеоролик намойиш этилди. Ватан, ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.





