1

ФҚБ Apple`дан 9 та iPhone`ни бузиб киришни талаб қилди

ДУНЁ 24.02.2016, 11:24
ФҚБ Apple`дан  9 та iPhone`ни бузиб киришни талаб қилди

АҚШ ҳукумати Apple компаниясидан битта эмас, умумий ҳисобда 10 та iPhone самртфонларини бузиб киришни талаб қилмоқда, деб ёзади “Lenta.ru”.

“Адлия вазирлиги Apple компаниясидан бутун мамлакат бўйлаб камида тўққизта смартфонни бузиб киришни талаб қилмоқда”, — дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, Apple корпорацияси ҳукумат талабини бажармоқчи эмас.

Жорий йилнинг 16 февраль куни суд Apple  компаниясидан Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳридаги отишмани содир этган террорчилардан бири фойдаланган iPhone 5c`ни бузиб киришни талаб қилди. Суд компаниядан смартфон ичидаги маълумотларни йўқотмасдан уни очиш имконини берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқишни сўради. Аpple раҳбари Тим Кук эса суд қарорини бажаришдан бош тортди.

АҚШ адлия вазирлиги компаниянинг тутган йўлини қоралади.

“Компания ўз обрўси ва маркетинг стратегиясига путур етиши мумкинлигини ўйлаб, суд қарорини бажаришдан бўйин товлаётгани кўриниб турибди”, — дейди прокурорлар.

Адлия вазирлиги суддан қарор ижросини бажаришни талаб қилмоқда.

ФҚБ билан юзага келган низоли вазиятда Apple компаниясининг тутган йўлини Facebook ва Twitter, шунингдек Google ва WhatsApp ҳам қўллаб-қувватлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1