1

Анқарадаги терактни Туркия фуқароси амалга оширгани маълум бўлди

ДУНЁ 24.02.2016, 11:30
Анқарадаги терактни Туркия фуқароси амалга оширгани маълум бўлди

Анқарада 17 февраль куни содир этилган терактни Туркия фуқароси бўлган ҳудкуш-террорчи амалга оширган, дея хабар беради “Вести” нашри. 

Воқеа жойидан суриялик Солиҳ Нежор исмли қочоқнинг бармоқ излари топилгани боис, шу кунга қадар тергов терактни айнан у амалга оширган деб ҳисоблаган эди. “Курдистон озодлиги қарчиғайлари” ташкилоти терактни амалга оширганликни ўз бўйнига олди. Улар буни Туркиянинг жануби-шарқида яшовчи курдлар учун олинган қасос деб изоҳлашди. Улар ўзларининг сайтига террорчининг суратини жойлашди, шундан кейин унинг отаси қидириб топилиб, ДНК тести ўтказилди. Террорчининг исми-шарифи Абдулбоқи Сомер бўлиб, у 16 ёшида  “Курдистон озодлиги қарчиғайлари” ташкилотига аъзо бўлган ва 2014 йилдан бери Ироқнинг шимолида яшаган. У Қочоқлар иши билан шуғулланувчи бошқармада суриялик қочоқ ниқоби остида Солиҳ Нежор исми-шарифи билан қайддан ўтган. 

Сўнгги хабарларга кўра 17 февралда ҳарбий ётоқхона олдида содир этилган терактда 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши ярадор бўлган, воқеа жойида 20 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1