Қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминламасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриш ҳақида сўз юритиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида жиддий ишлар олиб борилмоқда, жумладан бир қатор қонунчилик ҳужжатлари тизими ишлаб чиқилган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш миллий институтлари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра: «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади».
Мазкур ҳуқуқни амалга ошириш шаклларидан бири – жиноят иши бўйича жиноятларни тергов қилишда ва суд муҳокамасида фуқаровий давони қўзғатишдир.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш масалалари ҳисобланади. Амалдаги жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари суд ва давлат органлари зиммасига жиноят ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиш натижасида шахсга етказилган мулкий зарарни ундириш имкониятини таъминлаб беришни юклайди.
Жиноят туфайли етказилган зарарнинг даражаси ва миқдори дастлабки тергов жараёнида ва суд жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Чунки зарар миқдори ва даражаси бевосита содир қилинган жиноятни таснифлашга таъсир қилади. Зарар миқдор ва даражасининг қанчалик аниқ белгиланиши содир бўлган жиноятни шунчалик аниқ таснифлаш учун керакли асослардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, жиноят натижасида етказилган зарарнинг миқдори ва даражаси жиноят содир этган шахснинг жамиятга қанчалик даражада хавфли эканлигини белгилаб беради. Дастлабки терговнинг вазифаси жиноят туфайли етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш эмас, балки унинг қопланиши учун барча чораларнинг кўрилганлигидир.
Жиноят туфайли етказилган зарар турига маънавий зарар, жисмоний зарар ва мулкий зиёнга бўлинади. Ушбу зарарнинг турларидан маънавий зарар мавҳум тушунча бўлиб уни даражасини аниқлаш ва қопланишини таъминлашда қийинчиликларни вужудга келтиради. Жисмоний зарарнинг даражасини аниқлаш суд тиббий экспертизасининг вазифаси ҳисобланади. Мулкий зарарнинг миқдор категорияси Жиноят кодексининг VIII бўлимида акс этган бўлиб уни аниқлаш унчалик қийинчилик келтириб чиқармайди. Жиноят туфайли етказилган моддий зарар деганда биз юқорида кўрсатилган зарар турларидан мулкий ва жисмоний зарарни тушунишимиз мумкин.
Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволарга Жиноят процессуал кодексининг 275-моддасида кўрсатилган бўлиб қуйидагилардан иборат: жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланадиган пул, нафақа пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар кўрилади.
Жиноят процессида фуқаролар ҳам юридик шахслар ҳам фуқаровий даъво бериш ҳуқуқига эга. Жиноят процессида фуқаровий даъволар: 1) жиноят оқибатида кўрилган зарарни қоплаш тўғрисида; 2) ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш тўғрисида; 3) жабрланувчига етказилган тан жароҳатларини ёки вужудга келган касаллиги туфайли стационарда даволаниш харажатларини ундириш тўғрисида; 4) жабрланувчига жиноят содир этган шахсдан ундириш тўғрисидаги даъволардан иборат бўлиши мумкин.
Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи зарар ҳуқуқий мажбурловнинг ўзига хос тури сифатида ва кўнгилли равишда қопланиши мумкин. Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг кўнгилли равишда қопланиши жиноят процесси вазифалари бажарилишининг энг самарали усули ҳисобланади. Мулкий зарарнинг қопланишининг энг оддий усули бу реституция ҳисобланади. Реституция жиноят процессида жиноятдан мулкий зарар кўрган жабрланувчининг жиноят содир бўлгунга қадар мавжуд мулкини қайта тикланишини ифодалайди. Лекин жиноят натижасида мулкий зарар кўрган шахснинг мулки ўз эгасига қайтарилиши имконияти мавжуд бўлмаса, мулкий зарарни ундириш фуқаровий даъвони таъминлаш шаклида амалга оширилади. Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг 24 қопланишини ундириш шаклларидан фойда берадиган жиноят процессида фуқаровий даъво ҳисобланади.
ЖПКнинг 276-моддасига кўра жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга. Фуқаровий даъво оғзаки шаклда ҳам, ёзма шаклда ҳам берилиши мумкин. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун давлат божи ундирилмайди.
Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қўллаб қувватлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Даъвони қўллаб қувватлаш ҳам дастлабки тергов, ҳам суд муҳокамаси даврида амалга оширилади. Агар бирор шахсга нисбатан жиноят иши тугатилган бўлса, айнан шу шахсга нисбатан фуқаровий даъво қўзғатиш ман этилади, агар бундай фуқаровий даъво қўзғатилган бўлса, у ҳолда уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатиш лозим.
ЖПКнинг 277-моддасига кўра фуқаровий даъво қўзғатилган тақдирда содир этилган қилмиш натижасида шахсга мулкий зиён кўрган деб ҳисобласа, уни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор суд эса ажрим чиқаради. Иш бўйича фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш фуқаровий даъво қўзғатилгандан сўнг ҳамда шахсни фуқаровий даъвогар сифатида тан олиш жараёни билан амалга оширилади.
Фуқаровий даъвогар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарилгандан сўнг ушбу қарор фуқаровий даъвогар ёки унинг вакилига эълон қилинади.
ЖПКнинг 57-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Фуқаровий даъвогар сифатида эътироф этиш рад қилинган шахсларга ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади. Фуқаровий даъвогар бир неча кишининг қилмиши натижасида етказилган зарарнинг қопланишини уларнинг барчасидан ёки ҳар биридан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Етказилган мулкий зиён миқдорини бу шахсга зарар келтирган шахсларнинг ҳар бирига тақсимлаган ҳолда талаб қилиши ёки уларнинг биридан тўлалигича талаб қилишга ҳақли. У ҳолда зарарни қоплаган шахс қолган фуқаровий жавобгарлардан маълум бир қисмини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. ЖПКнинг 278-моддасига кўра ариза берувчи шахс фуқаровий даъвогар сифатида эътироф этилгач, айбланувчи, 25 судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши масаласи қўйилган шахснинг қилмишлари натижасида етказилган зиён учун қонунга кўра бошқа шахслар мулкий жавобгар эканлиги аниқлангач тегишли жисмоний ёки юридик шахсни фуқаровий жавобгар сифатида жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор фуқаровий жавобгарга ёки унинг вакилига эълон қилинади ва уларга ЖПКнинг 59 ва 63-моддаларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Фуқаровий жавобгарга келтирилган зарар учун жавобгарлик ушбу шахсга эълон қилинган айблов тасдиқлангандан сўнг фуқаровий даъво қондирилиши мумкин. Жиноят процессида даъвоси кўрилмаган шахсларга фуқаровий тартибда даъво қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилади.
Жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг қопланиши таъминлаш учун барча чораларнинг кўрилиши нафақат Жиноят процессуал кодекси талабларининг бажарилиши, балки фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан бўлган ишончини янада кўтариш учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Гулмуродов Умиджон , Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсанти






