1

Саратондан вафот этган аёлга Johnson & Johnson компанияси 72 миллион доллар товон пули тўлайди

ДУНЁ 24.02.2016, 12:28
Саратондан вафот этган аёлга Johnson & Johnson компанияси 72 миллион доллар товон пули тўлайди

Суд Johnson & Johnson компаниясини ишлаб чиқарган маҳсулотлари инсон саломталиги учун ўта зарарли эканлиги ҳақида истеъмолчиларни огоҳлантирмаганлиги боис, фирибгарликда айблади, дея хабар берди “ТАСС” нашри. 

Миссури штати суди косметик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Johnson & Johnson компаниясини саратондан вафот этган аёлнинг оиласига 72 миллион доллар товон пули тўлашга ҳукм чиқарди. 

Алабама штатининг Бирменгем шаҳрида яшовчи Жаклин Фокс исмли аёлнинг қариндошлари Johnson & Johnson компанияси устидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Уларнинг айтишича, 62 ёшда тухумдон саратонидан вафот этган аёл 35 йил давомида ушбу компаниянинг маҳсулотидан узлуксиз фойдаланиб келган. 

Суд компанияни чиқарган маҳсулотлари инсон саломатлиги учун зарарли эканлигини яшириб келганликда айблади. 

Johnson & Johnson компанияси суд ҳукмидан норози. 

Бу компания устидан қилинган биринчи шикоят эмас. Суд ҳукм чиқарган 72 миллион долларлик сумма компания тарихидаги илк катта жаримадир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1