АсосийJamiyat

150 минг сўмга “Гашиш” сотаётган шахс қўлга олинди

'150 минг сўмга “Гашиш” сотаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Наманганда 150 минг сўмга “Гашиш” сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 23 март куни вилоят ҳудудида Бош прокуратура ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2002 й.т. фуқаро Янгитонг МФЙ ҳудудида тадбир иштирокчисига 150.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли тўқ жигарранг кўринишдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида қўлга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,29 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар