Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкаларни йиғадиган 171 та контейнер ўрнатилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Маълум бўлишича, Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» ДУКнинг 701 та чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатиш вазифаси топширилган.
Ҳозирда пойтахтда «Махсустранс» ДУКнинг 530 та ва хусусий санитар тозалов компанияларининг 171 та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олиши таъкидланган.






