АсосийJamiyat

Бугун ҳаво янада исишда давом этади

'Бугун ҳаво янада исишда давом этади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-26° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-25° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар