1

“Ислом давлати” жангариларининг асираси бўлган швециялик қиз у ердаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди

ДУНЁ 24.02.2016, 16:19
“Ислом давлати” жангариларининг асираси бўлган швециялик қиз у ердаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди

Асираликдан озод этилган швециялик қиз “Ислом давлати” террорчилик гуруҳида ўтказган кунлари ҳақида гапириб берди, дея хабар қилди “Lenta.ru” нашри. 

Исми ошкор этилмаган қиз 2014 йилнинг ўрталарида бир йигит билан танишгач, 16 ёшида мактабдаги ўқишини ташлайди. У йигит билан тез-тез учрашиб туради. 

“Аввалига ҳаммаси рисоладагидек эди, аммо кейинги пайтларда у йигит фақат террорчилик гуруҳининг видеоларини кўрадиган, фақат шу ҳақда гапирадиган бўлиб қолди. Кейинчалик у “Ислом давлати” гуруҳига аъзо бўлмоқчи эканлигини айтиб, мени ҳам шу ишга даъват этди. Мен ўша пайтларда бу гуруҳ ҳақида тасаввурга эга эмасдим. Умуман ислом динидан бехабар эдим”, дея хотирлайди қиз.

2015 йилнинг май ойи охирларида улар Швецияни тарк этиб, Туркия томон йўл олишади. Сурия чегарасидан яширинча террорчилар назоратида бўлган ҳудудга ўтишади. Террорчилар уларни автобусда Мосул шаҳри (Ироқ)га олиб боришади. Бу ерда уларни электр чироғисиз, сувсиз, яшаш учун шароити бўлмаган уйга жойлаштиришади. 

“У ерда яшаш ҳақиқатан ҳам оғир эди, чўнтагимда пулим, ейишга овқатим йўқ эди. Қўлимга телефон тушиши билан Швецияга, онамга қўнғироқ қилиб, уйга қайтиш ниятим борлигини билдирдим”, деди қиз. 

17 февраль куни Ироқ Курдистонининг махсус хизмат ҳарбийлари қизни асираликдан озод этиб, Швеция ҳукумати вакилларига топширишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1