1

Андижон мактабларида ССВ тақиқлаган дезинфекция туннели яна ўрнатиляптими?

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 11:06
Андижон мактабларида ССВ тақиқлаган дезинфекция туннели яна ўрнатиляптими?

Жорий йилнинг 12 апрель кунги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижон мактабларида ССВ таъқиқлаган дезинфекция туннели ўрнатиш буюрилди” сарлавҳаси остидаги хабарларга жавобан вилоят халқ таълими бошқармаси раддия эълон қилди:

"Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ва ундаги масъул ҳодимлар томонидан умумтаълим мактабларига дезинфекцион туннелларни ўрнатиш юзасидан ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Қолаверса, хабардаги суратлар бир йил олдинги суратлар эканлиги, ҳозирда умумтаълим мактабларида дезинфекцион туннеллар фаолияти мавжуд эмаслигини билдириб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар асоссиз (FAKE) эканлигини таъкидлаймиз" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1