АсосийJamiyat

Ўзбекистонда рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи Call-марказ тизими жорий қилинди

'Ўзбекистонда рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи Call-марказ тизими жорий қилинди'ning rasmi

Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

Маълум бўлишича, мўмин-мусулмонлар 13 апрелдан 13 майга қадар ҳафтада етти кун, 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

Таъкидланишича,  24 соат давомида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилади:

- 99-649-84-44;

- 99-643-84-44.

Бошқа янгиликлар