АсосийJamiyat

Фарғонада бозор ижара тўловларидан норози аёлларнинг намойиши ортидан нархлар оширилмайдиган бўлди

'Фарғонада бозор ижара тўловларидан норози аёлларнинг намойиши ортидан нархлар оширилмайдиган бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри ҳудудидаги Янги бозорда, бозор шартнома нархларидан норози аёллар йўлни тўсгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев томонидан қуйидагилар расмий маълум қилинади:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорининг 4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаб борилиши белгиланган.

2020 йилда короновирус пандемияси даврида юзага келган иқтисодий беқарорликни ҳисобга олган ҳолда, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари оширилмаган эди.

Вилоят молия бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармасининг қўшма таклифини инобатга олган ҳолда 2021 йил 1 апрелдан Фарғона вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларининг янги ставкаси тасдиқланганди.

Янги ставкалар (бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати) бозорлар ва савдо комплексларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлди.

Шунга кўра, вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу эътирозларни ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ошириш бўйича вилоят молия бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармаси томонидан киритилган қўшма таклифнинг асослантирилмаганлиги, йиғимлар, ижара тўловлари ва хизматлар миқдорлари учун белгиланган янги ставкалар тадбиркорлар учун мақбул эмаслиги ва бу тадбиркорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, 2021 йил 1 апрелда тасдиқланган бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, уларни кескин пасайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.”

Бошқа янгиликлар