АОКАда 14 апрель куни Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингда «Эмланган фуқародан короновирус касаллигини юқтириб олиш мумкинми?» деган саволга жавоб берилди.
Хабарга кўра, шу даврга қадар бундай ҳолатлар тасдиқланмаган. Илмий адабиётларда вакцина олганларнинг баъзилари касалликни енгил даражада кечиришлари мумкин, деб ёзилган. Яъни эмланган инсон касалликнинг ўша енгил даражасини ўтказиш даврида вирус тарқатувчи бўлиб қолишини ҳам кўрсатади. Таъкидланишича, бу барча эмланган ва эмланмаганларнинг карантин қоидаларига риоя қилишлари зарур эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Маълум қилинишича, агарда эмлашдан сўнг коронавирус касаллигининг енгил даражаси пайдо бўлса, бу беморлар алоҳидаланиши, доимий ниқоб тақиб юриши, ижтимоий масофани сақлаши ва қўлларига антисептик воситалар билан ишлов беришлари ёки совун билан ювишлари талаб этилади.






