АсосийDunyo

Телебошловчи Виктория Боня ЙТҲга учради

Россиялик машҳур телебошловчи Виктория Боня йўл-транспорт ҳодисасига учради, дея хабар берди, “m24.ru” нашри. 

Кучли зарбадан автомобилнинг орқа қисми — юкхона ва бампери шикастланган. Урилган автомобиль жиддий талофот кўрган. Виктория Бонянинг бироз саросимага тушганини ҳисобга олмаганда, тан жароҳати олмаган. 

Тахминларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига Викториянинг машинасига, музда сирғаниб урилган автомобиль сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар