Бундан бир қанча вақт муқаддам АОКА ва ИИВ ахборот хизмати ўзаро ҳамкорликда наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қабул қилувчи @stopnarko_bot Телеграм ботини ишга туширган.
Ўтган қисқа вақт ичида мазкур ботга кенг жамоатчилик томонидан кўплаб маълумотлар келиб тушган. Ушбу маълумотлар асосида тегишли ўрганишлар олиб борилган ҳамда ижтимоий тармоқларда наркотик моддалар рекламаси, манзили ҳақида маълумот берувчи 50дан ортиқ ресурс фаолияти тўхтатилган.
Маълум қилинишича, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Шунингдек, фуқаролардан наркотик моддалар рекламаси жойлаштирилган барча маълумотларни @stopnarko_bot га юбориш сўралмоқда.






