АсосийDunyo

Дайди ит машина уриб кетган қизни ўлимдан қутқарди

Полтавада эгасиз дайди ит машина уриб кетган 20 ёшли қизни ўлимдан қутқарди. Ит қизни қутқарувчилар қидириб, топгунга қадар ёнига ётиб бориб, изғириндан асраган, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Полициянинг берган маълумотига кўра, қиз ўқишдан қайтаётганда уни машина уриб юборган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳати олган, ҳайдовчи жиноятини яшириш мақсадида уни ўрмонга олиб бориб ташлаган. Ит музлаб қолмасликка йўл қўймагани туфайлигина қиз ўлимдан омон қолган.

Полиция олти соатдан кейин қизни қидириб топган. Мазкур ЙТҲ юзасидан номаълум ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

    Бошқа янгиликлар