Кун ҳикмати

МУТОЛАА 26.02.2016, 10:17
Кун ҳикмати

Инсон ҳамма ерда улуғ... Унинг улуғлиги қўлидан келган ишларда, яратувчилигида кўриниб туради.
***
Одамнинг ёмони бўлмайди. Биров тош, биров гул, ўз жойида иккови ҳам яхши.
***
Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап.
***
Шундай одамлар ҳам бўладики, туғилганда ҳеч ким севинмаган бўлса ҳам, ўлганда бутун юрт аза тутади.
***
“Мумкин эмас”ни “қийин”дан ажратиш керак. Қийин — кўпроқ меҳнат талаб қилинади, деган сўз.
***
Яхши тарбия кўрган одамнинг хислатларидан бири шуки, бундай одам ўз фаолиятида бошқалардан бир қадам олдинга ўтса дарров орқага қарайди, шерикларига ёрдам қўлини узатади, сафини кенгайтириб, янги ғалабани кўзлайди.
***
Журнал, газета ёзувчилар ижодини музайян қилиб, китобхонлар олдига ёзиладиган дастурхон. Бас шундай экан, бу дастурхон ҳалол ва пок бўлмоғи кeрак. 
***
Амалпарастлик амалпарастларни бирлаштирмайди.
***
Нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чалади-ю, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди?
*** 
Оламга эшикнинг тирқишидан қараш керак эмас...

Абдулла Қаҳҳор

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1