АсосийShou-biznes

Шохруҳхон ашаддий мухлисига смартфон совға қилади

Хонанда Шохруҳхон концертига ташриф буюрган ашаддий мухлисига смартфон совға қилишини маълум қилди

1 мартдан бошлаб, “Истиқлол” санъат саройида Шохруҳхоннинг 24-27 май кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурига чипталар сотуви бошланади. Шу муносабат билан хонанда мухлислари учун акция эълон қилди. Унга кўра, концертга чипта сотиб олиб, чипта иштирокида 15 сониялик видеоролик ишлаб, уни Telegram`даги +99898 305-19-19 рақамига жўнатиш керак. 

Мазкур видеоролик Шохруҳхоннинг Insragram`даги саҳифасига жойланади. Энг кўп “Лайк” олган учта видеоролик муаллифлари севимли хонандасидан концерт куни смартфонни қабул қилиб олади.

    Бошқа янгиликлар