АсосийJamiyat

Сергелида "Damas" юк автомобили билан тўқнашиб кетди

'Сергелида "Damas" юк автомобили билан тўқнашиб кетди'ning rasmi

Бугун, 26 апрель куни соат 07:00ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

️ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.  

"️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз",–дейилади ЙҲХББ хабари. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар