Хонанда Райҳон Бен лақабли кучуги йўқолиб қолганини айтиб, уни топишда мухлисларидан ёрдам сўрагани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун хонанда “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кучуги топилганини ёзиб қолдирди.

“Бизда яхши янгилик бор. Бен меҳрибон ва инсофли инсонлар туфайли топилди. Маълум бўлишича, Бенни машина уриб юборган экан. Шу кўчадан ўтаётган бир қиз уни клиникага олиб борибди ва биринчи ёрдамни кўрсатибди. Сўнг ўз дачасига олиб кетибди. Мен ҳозирги кунда тошбағир ва ҳамма нарсага лоқайд инсонлар орасида бундай очиқкўнгил инсонлар борлигини билмас эдим. У қизни шахсан ўзини кўрмаган бўлсам-да, ундан Бенни уриб кетган “Кобальт” ҳайдовчисига ўхшаб, бефарқ ўтиб кетмагани учун чексиз миннатдорман. Ҳаётда ҳамма нарса қайтади, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам. Унга чин дилдан соғлик-саломатлик ва бахт тилайман! Бенни топилишида ёрдамини аямаган, бутун шаҳар бўйлаб эълонларни тарқатган инсонларга катта раҳмат! Кўпчилик уни излаётганимдан ҳайрон бўлди. Бозорга бориб бошқа ит сотиб олишни таклиф қилганлар ҳам бўлди. Аммо у биз учун оиламизнинг севимли аъзоси, онамдан қолган хотира. Бенсиз уйимизни тасаввур қилолмайман. Барчага яна бир бор раҳмат!”, — деб ёзди Райҳон.





