АсосийJamiyat

Самарқандда талончи қўлга олинди

Самарқанд вилояти Паяриқ тумани ички ишлар бўлимига 38 ёшли аёл мурожаат қилди.

Мурожаатга кўра, номаълум аёл Янги қурилиш кўчасида унинг 2-синфда ўқийдиган қизининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зиракларини ечиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни 36 ёшли аёл содир этгани тўлиқ фош этилди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар