“Ислом Давлати” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий гуруҳ таркибида аёллар батальони ташкил этилгани, унинг раҳбари этиб, террорчи аёл Нада ал-Катаний тайинлангани ҳақида маълумот берди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Аёллар батальони Суриянинг шимоли-жанубида жойлашган Эл-Хасака шаҳрида жойлашган.
Нада ал-Катаний ўзининг “кучли феъл-атвори” билан бошқалардан ажралиб туради. У 2013 йилда “Ислом Давлати” гуруҳига келиб қўшилган ва бошқа аёлларни ҳам гуруҳга киришга даъват этган. У ҳудкуш-террорчи бўлиш нияти борлигини билдирган.





