АсосийDunyo

Инсон умрини узайтирувчи шоколад яратилди

Тинч океани биоорганик кимё институтида денгиз юлдузидан ажралиб чиқувчи моддалар қўшилган шоколад яратишди, деб хабар беради “Lenta.ru”.  

Мутахасисларнинг таъкидлашича, денгиз юлдузидан ажралиб чиқадиган моддаларни улар “денгиз витаминлари” деб номлаган.

Денгиз витаминлари мажмуаси инсон организми қариши жараёнини секинлаштиради, б уэса ўз навбатида ҳаёт сифатини яхшилаб, узоқ умр кўришга асос бўлади. Янги озуқавий маҳсулот  “Денгиз дурдонаси” номини олди.

Тинч океани биоорганик кимё институтида денгизда яшовчи организмларнинг тиббий-биологик хусусиятлари 40 йилдан бери ўрганилади.

Мазкур моддалардан тиббиётда кенг қўлланиладиган дори-дармон воситалари ва биофаол қўшимчалар ишлаб чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар