АсосийShou-biznes

Райҳоннинг янги альбоми “Беном” гуруҳи йигитларининг "айби" билан сотувга чиқмайди

Хонанда Райҳон концерт дастурида ижро этган қўшиқлари радиостанциялар орқали бирин-кетин мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Аммо, хонанданинг янги альбоми қачон сотувга чиқарилади?

Мана шу саволга жавоб олиш мақсадида “Shov-shuv.uz” сайти Райҳон билан боғланди.

 “Янги альбомим чиқмайди. Бир ойдан кейин ҳам, уч ойдан кейин ҳам. Янги альбомим устида мукаммал ишлай олмадик. ‘Беном’ йигитлари – янги қўшиқларим муаллифларидир. Улар ишларини охиригача етказа олишмади. Шу боис, кенг оммага қўшиқларимни қўл учида, номигагига тақдим этишни лозим топмадим. Бу қатъий қарор. Мухлисларим бу йил янги альбомимни излаб, овора бўлмасликларини маслаҳат бераман”—деди Райҳон.

Хонанда шунингдек, бу йил ремикслар тўплами ҳам сотувга чиқарилмаслиги,унинг мухлислари 2017 йилда мукаммал альбомни тинглашга муваффақ бўлишини ҳам таъкидлаб ўтди.

 

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар