АсосийDunyo

Италиялик автомобилида баланд овозда мусиқа тинглагани учун 1300 евро жарима тўлади

Италия кассация судининг маълум қилишича, автомобилдан таралаётган  мусиқанинг овози баланд бўлса, у “шовқиндан ифлосланиш” тушунчасига мос келади. Бу эса автомобиль ҳайдовчисини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Суднинг бундай қарор чиқаришига мамлакат ҳудудида бундан икки йил аввал юз берган ҳодиса сабаб бўлди. Мессина шаҳрида полициячи баланд овоздаги мусиқа янграётган машиналардан бирини тўхтатади. Мазкур машинага учта овоз кучайтиргичли стереотизим ўрнатилган эди. 

Инстанция суди ҳайдовчини ухлаётган одамларга ҳалақит беришда айблади ва ундан “шовқиндан ифлосланиш” учун жарима ундирди.

Кассация суди инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдирди ва ҳайдовчини 300 евро жарима тўлашга мажбур қилди. Бундан ташқари қоидабузар суд ишлари учун 1000 евро тўлади ҳамда унинг автомобилидаги овозкучайтиргичли стереотизим мусодара қилинди.

    Бошқа янгиликлар