АсосийShou-biznes

Филиппинликлар Мадоннани миллий байроқни тахқирлаганликда айблашди

Филиппинлик амалдорлар америкалик қўшиқчи Мадоннани миллий байроқни тахқирлаганликда айблаб, мамлакат ҳудудига киришни тақиқлашлари мумкинлигини пўписа қилишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Филиппин миллий-тарихий геральдик секцияси раҳбари Теодоро Атиенса америкалик қўшиқчи Мадоннани мамлакат қонунларига зид равишда, унинг байроғидан кийим сифатида фойдаланганликда айблади. Февраль ойининг охирида мамлакат пойтахти Манилада концерт берган Мадонна эгнига Филиппин миллий байроғини ташлаб чиққан. Байроқнинг полда судралганлигини Теодоро Атиенса яна бир қонунбузарлик деб атади. Унинг фикрича, Мадонна бу ҳаракатлари билан мамлакат ҳудудига кириш ҳуқуқидан ўзини-ўзи маҳрум этган. Концерт ташкилотчилари ҳам жазодан қуруқ қолмай, мамлакат ҳудудидан депортация қилиниши кўзда тутилди.

    Бошқа янгиликлар