1

"Анвар" фильми халқаро фестивалда иштирок этади

МАДАНИЯТ 16.05.2021, 20:13
"Анвар" фильми халқаро фестивалда иштирок этади

Кинематография агентлиги “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган “Анвар” қисқа метражли фильми “Пусан” халқаро болалар ва ёшлар кинофестивалида иштирок этади. Бу ҳақда УзА маълум қилди.

Жорий йилнинг 5-12 июль кунлари Корея Республикасида бўлиб ўтиши режалаштирилган кинофестивалда Осиё минтақасидан ёш кинорежиссёрларнинг илк кинолойиҳалари намойиш этилади ва мутахассислар томонидан баҳоланади.

“Анвар” қисқа метражли фильми Кинематография агентлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2020” ёшлар киноальманахида суратга олинган 18 та фильмдан бири.

Фильмда Анвар исмли болакайнинг касалманд ётган бувиси билан меҳрга тўла илиқ муносабати кўрсатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1