1

АҚШ Европа ва Марказий Осиёда содир этилиши режалаштирилган терактлардан огоҳлантирди

ДУНЁ 04.03.2016, 14:55
АҚШ Европа ва Марказий Осиёда содир этилиши режалаштирилган терактлардан огоҳлантирди

АҚШ ҳукумати Европа ва Марказий Осиё минтақаларида жойлашган мамлакатларда содир этилиши режалаштирилаётган терактлар ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради “Вести”. 

“Ал-Қоида” ва ДАИШ террорчилик гуруҳлари Америкага қарши муносабатни намоён қилмоқда ва юқорида санаб ўтилган минтақаларда улар фаол ҳаракатланмоқда. 

“Ишончли манбаларнинг маълум қилишича, ДАИШ ва ‘Ал-Қоида’ каби террорчилик ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари тез орада Европага ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда. Террорчилик ташиклотлари томонидан бўладиган ҳужумлардан ҳеч бир Европа мамлакати ҳимояланмаган ва бу уларнинг нозик томони бўлиб қолмоқда”, —дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, “ДАИШ таркибидаги европалик аъзолари Сурия ва Ироқдан қайтиши билан терактлар содир этилиши хавфи ортади”. Терактлар жамоат жойларида бир террорчи томонидан содир этилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1