1

АҚШда “вайрон бўлган қалблар” музейи ташкил этилади

ДУНЁ 04.03.2016, 15:41
АҚШда “вайрон бўлган қалблар” музейи ташкил этилади

АҚШда ажрашишлар ва вайрон бўлган қалбларга аталган музей очилади, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

“Ажралишлар музейи” кўчма кўргазма тарзида ташкил этилади. Кўргазманинг илк куни Хорватия пойтахтида, кейинги кунлари эса АҚШнинг Лос-Анжелес штатида ўтказилади.

Мазкур янги музей 2016 йилнинг май ойида иш бошлаши режалаштирилмоқда. 

Очилиши кўзда тутилган музей маъмурияти ажрашиб кетган жуфтликлардан уларга бир-бирларини эслатувчи буюмларни, нарсаларни ташлаб юбормасдан  уларга экспонат тарзида тақдим этишини сўрайди.

Музей шунингдек, ушбу буюмларни ўзига хос тарзда изоҳлашни сўраб, буюмлар эгаси исм-шарифининг аноним сақланишини маълум қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1