Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Мукофот билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.
Мукофот совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг
50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
Байжигитова Азиза Аллияр қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
Фозилжонова Севарахон Баходиржон қизи - Андижон санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси
Алиева Гулноза Акрамовна - Бухоро муҳандислик-технология институти қошидаги 1-академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси
Раимқулова Моҳигул Дадажон қизи - Жиззах давлат педагогика институти қошидаги 2-академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси
Низамова Моҳидил Махмуд қизи - Қашқадарё вилояти Яккабоғ озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси
Холбутаева Дилфуза Шарофиддиновна - Навоий олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси
Воққосова Гулираъно Давронбой қизи - Наманган вилояти Тўрақўрғон ижтимоий-иқтисодиёт ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси
Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - Самарқанд вилояти Пастдарғом политехника касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси
Ғозиева Нодира Рустам қизи - Гулистон давлат университети қошидаги 1-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
Шойимова Комила Ўрол қизи - Термиз давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
Раимқулова Зулхаё Хикматилла қизи - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 1-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Мамажонова Зулфияхон Миркомил қизи - Фарғона вилояти Қува педагогика ва иқтисодиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси
Исмаилова Озода Анваровна - Урганч давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси
Ботирова Азиза Хамидовна - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси





