1

Парижда учувчисиз самолёт йўловчи самолётига урилиб кетишига бир бахя қолди

ДУНЁ 05.03.2016, 15:39
Парижда учувчисиз самолёт йўловчи самолётига урилиб кетишига бир бахя қолди

Франциянинг Париж шаҳрида Air France компаниясига тегишли лайнернинг қанотидан беш метр узоқликда учувчисиз самолёт учиб ўтди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, йўловчи самолёти  Шарль де Голль аэропортига қўниш учун пастлаётган эди. 

Франция ОАВлари мазкур ҳодиса юз берганидан 16 кун ўтибгина хабар берди.

Расман бу ҳақдаги маълумотлар Франция қидирув бюроси ҳисоботидан сўнг яъни 4 март куни эълон қилинди.

Йўловчи самолёти бортида ўшанда 160 нафар йўловчи бўлган. Самолёт учувчисининг айтишича, учувчисиз самолёт йўловчи самолётига жуда яқин масофада учиб ўтган. 

Асосан қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган учувчисиз самолётларнинг тезлиги соатига 50 километрни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1