1

АҚШ ДАИШга қарши курашиш учун В-52 бомбардимончи самолётларини юборади

ДУНЁ 05.03.2016, 15:42
АҚШ ДАИШга қарши курашиш учун В-52  бомбардимончи самолётларини юборади

АҚШ ДАИШга қарши курашиш учун В-52 стратегик бомбардимончи самолётларини юборади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Апрель ойида ядро қуролидан зарба бериш қобилиятига эга бўлган самолётлар экстремистларга қарши ўтказиладиган ҳаво операцияларда иштирок этади. Америка авиация гуруҳидаги B-1 Lancer бомбардимончи самолётлари ўрнини В-52 самолётлари эгаллайди. Уларнинг ва шахсий таркибнинг сони ҳали маълум қилинмаган. Ироқ ва Суриядаги жангларда иштирок этган В-1 самолётларининг охиргиси ҳам АҚШдаги авиабазага январь ойида қайтиб келган. Уларни ёзда таъмирлаш кўзда тутилган. В-1 самолётлари ДАИШга қарши ўтказилган операцияларнинг уч фоизида иштирок этган бўлса-да, жангарилар устига 40  фоиз бомба ташлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1