АсосийShou-biznes

Йигитали Райҳонни байрам билан табриклади

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан актёр Йигитали Мамажонов барча оналарни, шу жумладан, фарзандларининг онаси - хонанда Райҳонни ҳам табриклади.  

Йигитали Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали йўллаган табригида “Ер юзидаги барча аёлларни Сизнинг байрамингиз — 8 март билан табриклаймиз. Ҳамма оналарни, айниқса, ўз Онамни, холаларим, сингилларим, жиянларимни ва ўғилларимнинг Онасини қутлайман. Барчага мустаҳкам соғлик, туганмас бахт, хонадонларингизга олам-олам қувонч ва шодлик тилаймиз. Халқаро хотин-қизлар куни билан азиз аёллар!”, деб ёзган.

Табрикни “полвонларим ва ўзимни номимдан” деб йўллаган Йигитали эгизак ўғиллари билан тушган суратларни ҳам жойлаган. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Маълумот учун, хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилда турмуш қуришган ва 2014 йилда эгизак фарзандли бўлишган эди. 2015 йил бошида Райҳон ажрашишга ариза топширди.

    Бошқа янгиликлар