Тошкентда телефонда гаплашиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда огоҳлантирилди

ЖАМИЯТ 09.03.2016, 14:54
Тошкентда  телефонда гаплашиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда огоҳлантирилди

2016 йилнинг 1 мартидан кучга кирган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 19-бандида пиёдаларга йўлда юрганда, пиёдалар учун ажратилган жойлардан ўтаётганда ҳаёлни чалғитувчи нарсалардан, жумладан телефон, планшетлардан фойдаланиш, видеокўриш, газета, журнал ва китоб ўқиш ман этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Интернет фойдаланувчиси ижтимоий тармоқлардан бирига мана шу қоидага амал қилмаган ва йўлни кесиб ўтаётганида телефон орқали суҳбатлашган пиёдани ЙПХ ходими огоҳлантираётгани акс этган сурат жойлади. 

Изоҳларда аксарият фойдаланувчилар мазкур қоида жуда ўринли эканлигини, зеро йўлда ҳаракатланаётган пиёдаларнинг уяли телефондан, планшетлардан фойдаланишлари, йўлда ҳаракатланаётган вақтда қулоқларига турли мосламаларни тақиб олиб гаплашишлари, мусиқа эшитиш ва ҳатто кино кўришлари жиддий ЙТҲларни келтириб чиқариши мумкинлигини ёзиб қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1