1

Бир ҳафтада Ўзбекистонда 192 та ёнғин қайд этилди

ЖАМИЯТ 11.03.2016, 09:43
Бир ҳафтада Ўзбекистонда 192 та ёнғин қайд этилди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 192 та ёнғинлар қайд этилган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 14 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 

Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 227 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 241 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган, бу ҳақда ЎзР ИИВ Ёнғин ҳавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи фуқаро С.Авазовнинг уйида пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қозонда ёғни қўйиб, уни назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 215 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшниларининг уйини 586 кв. метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган. 

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи фуқаро М.Ботировнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 160 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ҳамда қўшнисининг уйини 40 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. 

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро У.Акбаровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда том қисми ҳамда қўшнисининг уйини 15 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқармаслик мақсадга мувофиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1