1

Муқимий театрига янги раҳбар тайинланди

ЖАМИЯТ 11.03.2016, 11:08
Муқимий театрига янги раҳбар тайинланди

Бир муддат аввал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов театрга ташриф буюриб, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовни театрнинг янги раҳбари сифатида актёрларга таништиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Кеча, 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли тарғибот тадбирлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзади “Qalampir.uz”.

Мазкур тадбирга Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам ташриф буюрган. Анжуманга раислик қилаётган Ёшлар маданият ва санъат маркази раҳбари Жамолиддин Узоқов Мирза Азизовга сўз берар экан, уни Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрининг директори деб таништирган.  

Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан “Darakchi.uz”`га хабар беришларича, Мирза Азизовдан олдин бу лавозимда Рамзиддин Икромов фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1