АсосийJamiyat

Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабасига жиноят иши қўзғатилди

'Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабасига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

28 май куни, Поп туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мурожаатда, шу куни соат 18:30 ларда, Поп шаҳар Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги истироҳат боғида кетаётган вақтида нотаниш шахс, уни тўхтатиб қўлидан нархи 800.000 сўмлик “LG Х4+” русумли уяли телефон аппаратини олиб қўйиб, воқеа жойидан кетиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп шаҳрида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабаси, 2002 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар