«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг акциядорлик жамиятларидаги 15% дан кам бўлмаган улуши савдога қўйилди. Бу ҳақда компаниянинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси маълум қилди.
Мазкур савдо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан амалга оширилмоқда.
Унга кўра "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг «Ўзтемирйўлконтейнер», «Тошкент вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи», «Ўзвагонтаъмир», «Мехмост», «Ўзелектротерм», «Эйвалекмаҳсустемирбетон» акциядорлик жамиятларидаги 15% дан кам бўлмаган улуши «Тошкент» РФБга савдога қўйилди.





